Шавкат Мирзиёев: "Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади"

Шавкат Мирзиёев: "Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади"

4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 минг).

Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади.

Умуман, саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади.

Юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

↕️Шунингдек, келгуси йилларда:

— 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади;

— тадбиркорларга «тайёр бизнес» шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади;

— ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади;

— «Ай-ти» хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилади.

⚡️⚡️Йўл-транспорт соҳасидаги режалар:

➖ авиақатновлар сони 4 марта оширилади;

Тошкент Самарқанд, Навоий Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилади;

➖ темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниб, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланади;

➖ 6 та йирик аеропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади;

➖ 2030-йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қурилади ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади.

Тошкент Самарқанд ва Тошкент Фарғона водийси йўналишларида хусусий шериклик асосида янги автомобил йўллари қурилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!