Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигидаги туман ва шаҳар ҳокимлари, тадбиркорлар ва бошқа мутасаддилардан иборат вилоят делегацияси Хитойда бўлиб турибди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун Шанхай шаҳрида самарқандлик ва шанхайлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Унда вилоят расмийлари билан бир қаторда 100 нафардан ортиқ самарқандлик тадбиркор қатнашди.
– Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ташаббуси билан мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда икки томонлама муносабатлар изчил ва самарали ривожланмоқда, – деди Э.Турдимов. – Бугунги мулоқот стратегик шериклик ривожида яна бир қадам бўлади. Айни пайтда Шанхай ва Самарқанд вилояти ўртасидаги ҳамкорлик янада долзарб бўлиб бормоқда. Чунки Ўзбекистон ва Хитой сиёсатида Чин ўлкаси минтақалари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бизнинг бу галги ташрифимиздан кўзланган асосий мақсад ҳам бизнес ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
Бизнес-форум доирасида Самарқанд вилояти ҳокими бир қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, “Shanghai Mastimes Electrical Technology Co.Ltd”, “Tiankou Group”, ZTE компаниялари етакчилари билан учрашувларда замонавий электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди. “Great Wall Lee” компанияси директорлар кенгаши раиси Ли Чанг ченг билан бўлган учрашувда Пайариқ туманида сув-насос стансияларини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.