Шаҳзода Гарри АҚШдан янги иш топди

Шаҳзода Гарри АҚШдан янги иш топди

Гап шундаки, шаҳзода Гарри Аспен институтининг дезинформацияга қарши комиссияси аъзоси бўлди.

Аспен институти Қўшма Штатлардаги энг таниқли илмий марказлардан бири бўлиб, АҚШ ҳаётининг барча соҳаларида тадқиқотлар олиб боради.

Сассекс герцоги комиссиянинг доимий йиғилишларида Archewell ташкилоти асосчиси сифатида иштирок этади. Ундан олдин, шу ҳафтанинг бошида, шаҳзода Гарри Сан-Францискодаги Better Up компаниясининг шахсий ўсиш, мураббийлик ва психотерапия хизматларини кўрсатадиган жамоатчилик билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилишини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!