Шаҳрисабз шаҳрида фуқароларнинг номига мобил илова орқали кредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахс аниқланди

Шаҳрисабз шаҳрида фуқароларнинг номига мобил илова орқали кредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Я.Х. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг номига мобил иловалар орқали жами 100,9 млн сўмлик кредит ва бўлиб тўлаш шарти эвазига маҳсулотлар олишга эришиб, ушбу кредит ва маҳсулотларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!