Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида 2023 йилнинг сентябрь ойида даҳшатли портлаш содир бўлганди.
«Interlogistics» МЧЖ ҳудудидаги омборхонада юз берган ёнғин ва портлаш оқибатида жами 163 нафар киши жабрланган. Уларнинг 150 нафари енгил ва 13 нафари оғир тан жароҳати олган. Бир нафар вояга етмаган фуқаро вафот этганди.
ИИВ Тергов департаменти томонидан мазкур ҳолат ортидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда жиноий иш доирасида 4 киши қамоққа олиниб, яна бир кишига нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилгани айтилган эди.
Куни кеча портлашда айбдор деб топилганларга суд ҳукми ўқилди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, «Inter Logistics» МЧЖ директори Ф.С., қўриқлаш (ҳарбийлашган, ёнғиндан сақланиш, қоровуллик) бошлиғи Ф.А., «Polychem» МЧЖ директори С.Б. ва омбор мудири Н.К. айбли деб топилиб, уларнинг барчасига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Маҳкумлар тайинланган жазони манзил колонияда ўташи белгиланди.
Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Inter Logistics МЧЖ ва Polychem МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.