Сергелида 29 ёшли фарғоналик аёл "самосуд" қилинди. Айбдорлар аниқланди

Сергелида 29 ёшли фарғоналик аёл "самосуд" қилинди. Айбдорлар аниқланди

Интернет тармоғида тарқаган видеода 3 нафар аёллар бошқа бир аёлни таҳқирлаб, уни ураётганлари акс этган.

Мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлган. Аёлларнинг шахслари аниқланди. Улар: 41 ёшли фарғоналик муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131 моддаси 1 қисми (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) бўйича судланган Мукаррам М., 35 ёшли сурхандарёлик муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131 моддаси 4 қисми ва 169 моддаси 1 қисми (“Ўғрилик”) бўйича судланган Шахноза П. Ва 23 ёшли фарғоналик Шаҳодатхон К.лар бўлган. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Гўзалхон Э. эди.   

Уч нафар аёллар олдиндан тил бириктириб ва Гўзалхонни Мукаррамнинг ўғлини сеҳрлаб ром қилганликда айблаб, уни хўрлашган. Мукаррам ҳодисани телефон орқали видеога тушириб, жабрланувчини шарманда қилиш учун тармоққа жойлаган.

Мазкур факт асосида Сергели тумани прокуратураси томонидан 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 1 қисми (“Қийнаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!