Сайловда ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилмади — ШҲТ бош котиби
ШҲТ кузатувчилари сайловда ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатларини қайд этмади, деди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чан Мин брифингда.
Унинг сўзларига кўра, 5 - 9 июл кунлари ШҲТнинг кузатувчилар миссияси марказий сайлов комиссиясининг таклифномасига биноан ўз кузатувчилик миссиясини амалга оширди.
Миссиянинг 22 нафар кузатувчи аккредитация қилинган. Улар сайлов, қонунчилик, ижро, ШТҲ давлатлари дипломатик вакиллари ва ШҲТнинг котибият вакиллари кузатувчи сифатида республикада рўйхатдан ўтган.
Кузатувчилар миссияси ўз функционал вазифаларини ШҲТ давлатларининг стандартига мувофиқ ва шу билан бирга сиёсий нейтралитет ва мамлакатдаги ички ишларига аралашмаслик принципи ва мамлакатнинг ички қоида ва тартибларига мувофиқ ўз кузатув вазифаларини амалга оширди, — деди ШҲТ бош котиби.
7-9 июл миссия вакиллари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида жойлашган 40 тадан ортиқ сайлов участкалари билан бориб танишди, овозларни ҳисоблаш жараёнида ҳам қатнашди. Сайловчилар билан суҳбатлар ўтказди. Сайлов комиссия вакиллари жамоатчилик томонидан белгиланган кузатувчилар билан ҳам эркин суҳбатлар ўтказишди.
Унинг сўзларига кўра, кузатувчилар миссияси ўз томонидан Ўзбекистонда қилинган тайёргарлик ишларига юқори баҳо бераяпти. Бу тайёргарлик ишлари тўла-тўкис эркин сайловларни ўтказилишига замин яратди ва уларни асосий вазифаси фуқароларга хабардорликни ошириш ва бу ишларда ОАВ вакилларини ҳам жалб қилишдан иборат эди.
“Кузатувлар пайтида биз фуқароларни фаол қатнашуви ва шу билан биргаликда сайлов комиссияларни юқори тайёргарлик даражасига гувоҳ бўлдик. Кузатувларимиз натижасида шуни айтишимиз мумкинки, бутун сайлов жараёни тинчлик ва ҳеч қандай ташқаридан кескинликлар ва шу билан биргаликда биз томонимиздан ҳеч қандай эътирозлар ва арзлар кузатилмади. Шу билан биргаликда ностандарт ҳолатлар ҳам кузатилмади”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, сайловлар куни миссия вакиллари ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатларини қайд этмади. Кузатувчилар миссияси муддатидан илгари президент сайловлари Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро стандарларга мувофиқ ўтказилди.
Кузатувчилар миссияси сайловлар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилди деб ҳисоблайди ва улар Ўзбекистонда демократик жараёнларни янада илгарилашга қаратилган, — деб қўшимча қилди ШҲТ бош котиби.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди.
