Расмий ҳисоботга кўра, Саудия Арабистони расмийлари бир ҳафта ичида яшаш, ишлаш ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун 12 436 кишини ҳибсга олди.
22-28 сентябрь оралиғида жами 6 911 киши яшаш қоидаларини бузганлик учун ҳибсга олинган бўлса, 3 249 нафари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишлари, яна 2 276 нафари меҳнат билан боғлиқ масалалар бўйича ҳибсга олинган.
Ҳисобот шуни кўрсатдики, қиролликка ноқонуний киришга урингани учун ҳибсга олинган 198 кишидан яна 44 киши қўшни давлатларга ўтмоқчи бўлган ва 8 нафари қоидабузарларни ташиш ва яширишда иштирок этганлик учун қамоққа олинган.
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги қиролликка ноқонуний киришга кўмаклашган, жумладан, транспорт ва бошпана билан таъминлашда ёрдам берган ҳар қандай шахс кўпи билан 15 йилгача қамоқ жазоси, 1 миллион СР (260 минг доллар)гача жаримага тортилиши ёки автомашиналари мусодара қилиниши мумкинлигини таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.