Саудия Арабистони нефть қазиб олишни оширса Россия буджетига зарба бўлади
Ар-Риёд нефть нархининг бир баррели учун норасмий белгиланган 100 долларга қайтишини кутишдан чарчаган. У энди бозордаги улушини йўқотмоқчи эмас.
Россия учун бу 2025 йилда буджетдан қопланаётган уруш харажатларини яна 22 фоизга оширишни режалаштираётганида даромаднинг пасайиши демакдир.
«OPEK+»нинг энг йирик нефть қазиб чиқарувшиси бўлган Саудия Арабистони, ҳатто бу режа узоқ муддатга нархларни пасайишига олиб келса ҳам, 1 декабрдан ишлаб чиқаришни ошириш ниятида, деб ёзади Финанcиал Тимес.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).