30 майдан Саудия Арабистони коронавирус пандемияси сабабли 11 мамлакатдан қиролликка киришга қўйилган тақиқни олиб ташлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, БАА, Португалия, АҚШ, Франция, Швеция, Швейцария, Япониядан қиролликка келишга рухсат берилди.
"Уларга нисбатан санитар карантин қўлланилади", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу мамлакатларда пандемия барқарор ва самарали назорат қилинаётгани сабабли ушбу қарор қабул қилинган.
Саудия Арабистони 3 февралда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 20та мамлакатдан қиролликка киришни тўхтатганди.
Қиролликда декабр охиридан 17 майгача қатъий карантин чоралари амал қилди. 17 майдан бошлаб коронавирусга қарши эмланганларга мамлакатдан чиқишга рухсат берилди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди", деб ёзди.
Германиянинг Bosch концерни немис автосаноатидаги инқироз ва ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизимлари ва автоном ҳайдаш учун дастурий ечимларга талабнинг камайиши сабабли ходимларини ишдан бўшатишга мажбур. Бу ҳақида ҳисоботлар Reuters компания баёнотига таяниб.