Сардор Рашидов БАА клубига ўтди

Сардор Рашидов БАА клубига ўтди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди.

32 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Инстаграм»даги саҳифасида «Дубай Сити» клубига ўтганини маълум қилган. Томонлар шартнома имзолаган.

Сардор Рашидов ўтган мавсумнинг биринчи қисмини «Пахтакор» сафида ўтказиб, ёзда жамоани тарк этган, аммо иккинчи даврада бошқа клуб сафига ўтмаганди. Январ ойида БАА клуби машғулотларида қатнашган футболчи бугун «Дубай Сити» аъзосига айланган.

Маълумот учун, «Дубай Сити» клуби БАА 1-лигасида 18-турдан кейин 17 жамоа орасида 13 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов бунгача БААнинг «Ал-Жазира» клуби шарафини ҳимоя қилганди. Шунингдек, у «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Ал-Жаиш», «Локомотив», «Насьонал», «Қатар СК», «Кувайт СК», «Умм Салал» ва «Пахтакор» клуби сафида фаолият юритган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!