Оммавий ахборот воситаларида турли хил йўналишлар, журналистик суриштирув ишлари , мухбирликдаги хоҳ у репортаж ва ёки папарацци йўналиши бўлмасин, ҳар биридан фойдаланиш ҳуқуқи чегараланмаган.
Дунё миқёсида қўлланиладиган ушбу йўналишлар бизда ҳам қўлланишида, аввало, қонун бузилмаслиги муҳим.
1. Стив Свердлов ва Sayyod.com сайти билан бўлиб ўтган можарода қонунчиликдаги жиноят ва ёки маъмурий жавобгарликка оид ҳолат кузатилмаган.
2 . Меҳмонхонанинг умумий ва кенг омма учун очиқ бўлган жойида бўлиб ўтган суратга олиш ишларини чекловчи бирорта тақиқловчи ёзув ё сурат бўлмаган.
3 . Шунингдек, видеодан кўриниб турибдики, бошидан то охиригача Стив Свердлов "Мени видео ёки суратга олманглар!" дея эътироз ҳам билдирмаган ва суратга олишни тўхтатишни талаб ҳам этмай, аксинча, камерага жавобларини берган. Бу ҳолатда унинг ҳам ҳуқуқлари поймол этилмаган.
4 . Бошқа тарафдан, Сардор Камилов ўз фикрига монанд фуқаролик позициясини эмин эркин ифодалаш ҳуқуқига эга ҳамда сўз эркинлигидан фойдаланган.
Дунё миқёсида ҳуқуқлар ва демократияни ҳимоялаш бўйича масъуллар эса ушбу ҳолат юзасидан ўз позицияларига қарши чиққан ҳолда айнан сўз эркинлиги ва демократияга қарши эътироз қилишмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.