Саратоннинг кўпинча эътибордан четда қоладиган бешта аломати

Саратоннинг кўпинча эътибордан четда қоладиган бешта аломати

Германиялик олимлар саратоннинг одатда эътибор берилмайдиган аломатларини эълон қилишди. Улар биринчи навбатда эътибор қилиш керак бўлган симптомлар рўйхатини тузиб чиқишган.Саратоннинг кўпинча эътибордан четда қоладиган бешта аломати

Хавфли симптомлар орасига

– бир неча ҳафта давомида тўхтамаётган йўтал;
– ёғли ёки аччиқ таом истеъмоли билан боғлиқ бўлмаган жиғилдон қайнаши ҳисси;
– холлар атрофидаги қизариш, қичишиш (тери саратони аломати бўлиши мумкин);
– нажасда қоннинг пайдо бўлиши (тўғри ичакдаги янги ҳосил бўлган ўсимталардан дарак бериши мумкин);
– лимфотўқималарнинг шишиши кабилар қўшилган.

Уларнинг таъкидлашича, шу аломатлар сезилиши билан шифокорга мурожаат қилиш саратонни эрта аниқлаш ва даволашга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!