«Саодат» сериали халқаро мукофотга муносиб топилди

«Саодат» сериали халқаро мукофотга муносиб топилди

«Ўзбектелефильм» ДУК сериаллари Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган «Славян эртаги» Евроосиё кинотелефестивалида бир неча мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ушбу кинофестивалга турли давлатлардан 180 дан ортиқ фильм ва сериаллар тақдим этилган. Аҳамиятлиси, фестивалда режиссиёр Музаффархон Эркинов томонидан суратга олинган «Саодат» телесериали учун бир нечта мукофот билан тақдирланди.

Жумладан, телесериаллар ичида «Энг яхши режиссёрлик иши учун» номинациясида «Саодат» телесериали режиссиёри М. Эркинов Гран-прига сазовор бўлди.

«Энг яхши сценарий муаллифи» номинациясида Муқаддас Усмонова, «Энг яхши операторлик иши» номинациясида Равшан Мирзакамолов ва «Ўгай она» телесериали учун режисёр Хуршид Ҳасановга махсус соврин топширилди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!