Санкт-Петербургда федерал қидирувдаги 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

Санкт-Петербургда федерал қидирувдаги 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида федерал қидирувда бўлган 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, полиция томонидан ушланган ўзбекистонлик эркак 2020 йилнинг ёзидан буён талончиликда айбланиб қидирувда бўлган.

Аниқлик киритилишича, 2020 йил 12 августда ўзбекистонлик эркак шериклари билан бирга Павлово қишлоғидаги уйга кириб, у ердан нақд 1 миллион ва баҳоси камида 230 минг рубль бўлган нарсаларни ўғирлаб кетган. У бунгача бир неча бор судланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!