Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи мазкур ҳужжат борасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Ҳожиматов қуйидагиларни қайд этди:
— Бюджет қонуни ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларни, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллиги прогнозларини, тақчилликни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, макро-фискал таваккалчиликлар ва давлат қарзи таҳлилини ўз ичига олган.
Бутун дунёда иқтисодий занжирлар узилиб, сиёсий-иқтисодий санкциябозликлар давом этаётган бир шароитда иқтисодиётни ўстиришга қаратилган режалаштиришни ижобий баҳоласак бўлади. Шундай шароитда бюджетни бошқариш, уни максимал самарали ташкил қилиш масаласи ҳам ўта жиддий ёндашувни тақозо этади.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Экологик партиясининг фракцияси томонидан келгуси йил Давлат бюджети самарали бўлишини таъминлаш мақсадида атрофлича муҳокама қилинди.
Давлат бюджетининг келгуси йил лойиҳасини таҳлил қиладиган бўлсак, бюджетда соғлиқни сақлаш, таълим, инсон капиталини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, атроф-муҳитни яхшилаш учун ажратиладиган давлат харажатлари миқдори ўтган йилги бюджет билан таққослаганда сезиларли даражада ошган.
Жумладан, бугунги глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ экологик муаммолар авж олаётган бир даврда иқлим ўзгаришлари мамлакатларнинг иқтисодий кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир кўрсатаётган бир даврда Давлат бюджети лойиҳасида экология йўналишига ажратилаётган харажатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, мазкур молиявий ҳужжатда иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашишда муҳим инструмент ҳисобланган “Яшил иқтисодиёт”га ўтишга қаратилган ислоҳотлар доирасида бир қатор лойиҳаларнинг жорий этилиши янгича ёндашувлардан далолат беради. Хусусан, Ўзбекистонда бюджетни “яшил” маркировкалаш, Иқлим ўзгариши шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича миллий баҳолаш лойиҳалари шулар жумласидандир.
Бюджет лойиҳасида аввалги йилларга нисбатан соҳага бюджетдан ажратилаётган маблағлар салмоқли ошганини кўришимиз мумкин. Биргина сув хўжалиги соҳаси ташкилотларини сақлаш ва дастурларини амалга ошириш учун жами 9,2 трлн. сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига 1 трлн. 260 млрд. сўм ажратиш режалаштирилган.
Фракциямиз йиғилишида ҳудудлардаги чиқиндихоналарни тартибга солиш, аҳоли пунктларини ҳавони ифлослантирувчи ҳар қандай чиқиндилардан тозалаш ва чиқиндилар таъсирида турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан комплекс чораларни кўришимиз лозимлигига эътибор қаратилди.
Бюджет лойиҳасида санитар-тозалаш ишларини ташкил этиш, аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш харажатларига 108 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилгани, бироқ бу маблағлар етарли режалаштирилмагани депутатларнинг эътиборини тортди. Шу боис, депутатлар таклифи билан мазкур йўналишга харажатлар 66,4 млрд. сўмга оширилиб, жами 174,4 млрд. сўм ажратилиши белгиланди.
Фракциямиз аъзолари томонидан бюджетнинг нафақат харажат қисми, балки даромадлар қисми ҳам чуқур таҳлил қилинди. Жумладан, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан оғир юк машиналарнинг барчаси учун бир хил яъни, йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида йўл йиғимини жорий этиш бўйича лойиҳада берилган таклиф юзасидан ушбу йиғимни юк автотранспортларининг юк кўтариш ҳажмига қараб табақалаштирилган ставкаларни жорий этиш таклиф этилди.
Бир сўз билан айтганда, қабул қилинган бюджет тўғрисидаги қонун аҳоли фаровонлигини янада ошириш ва турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.