Куни кеча “Андижон” бош мураббийига айланган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига ўзининг дастлабки фикрларини билдириб ўтди.
“Андижон вилояти ҳокими ҳурматли Шуҳрат Қўшоқбоевич ва клуб раҳбарларининг таклифини қабул қилдим. “Андижон”да ҳаммамиз биргаликда янги тарих яратишни мақсад қилдик. “Навбаҳор” ва “Пахтакор”даги фаолиятим катта тарих эди. Иккала клуб максимал даражада натижага эришди. Бугунги кунда мен барча потенсиал ва реал имкониятларимни “Андижон”да кўрсатмоқчиман.
Андижон халқи, мухлислари, айниқса, таниқли бўлган фан-клуби Ўзбекистонда энг яхшиси. Улар севимли жамоасини ўзбек футболининг лидери бўлишини хоҳлашади ва бунга муносиб. Шу сабабли мен шу ердаман.
Кўп ишлашимизга тўғри келади, фақат майдонда эмас, балки майдон ташқарисида ҳам. Биз ғалабали анъанани йўлга қўйишимиз керак. Шунингдек, вилоят ҳокими клуб инфраструктурасини ҳам яхшилашимизни сўради. Ёшларни тарбиялаш ва селексия ишларини олиб борамиз. 24\7 режимида қатъий ишлашимиз лозим.
Бутун фаолиятим давомида ишлаган клубларимда энг яҳши натижаларга эришганман. Эндиликда барчамиз тўплаган тажрибам билан ҳамоханг равишда самарали иш олиб боришимиз даркор. Бунинг натижасида ҳаммамиз бирлашиб Андижонда катта муваффақиятларга эришишимиз мумкин.
Клуб Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди. Албатта, ишларни селексиядан бошлаяпмиз. Биринчи навбатда ўйинчиларни танлаб олиш масаласида ҳаммасини кўриб чиқамиз. Қайси футболчилар жамоани кучайтириб, натижа кўрсата олади? Шуларни таҳлил қиламиз.
Олдимизда 24 декабрь куни Қатарда Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинимиз бор. Бу учрашувгача вақт бор. Йигитларга дам бердик. Тез орада бўлажак ўйин учун тайёргарликни бошлаймиз” - деди Бабаян.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.