21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян маҳаллий Жамоат телевидениесига берган интервьюсида ҳукумат раҳбари лавозимига келганидан кейин олти йил ўтиб нега соқолини олганини тушунтирди.
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».