Жорий йилнинг 6 апрель куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимият биноси ҳудудига қўйларни ҳайдаб келиб, содир этилган норозилик намойиши тўлиқ ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида, тумандаги “Қиличли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан яйловлардан ижара шартномаларисиз бепул фойдаланиш илинжида мазкур яйлов майдонида 4 000 бошдан ортиқ қўйлар боқилаётганлиги важ қилиб кўрсатилиб, кластер раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар “кўзини қўрқитиб қўйиш” мақсадида фермер хўжалигига тегишли бўлган 1450 бош қўйлар туман марказида жойлашган Нуробод тумани ҳокимлиги ҳудудига ҳайдаб келинганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, вилоят прокурори Равшан Машарипов, Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси раиси Эркин Хайитов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари ва оқсоқоллар иштирокида маҳаллий аҳоли билан учрашиб, қоракўлчилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича суҳбат ўтказиб, яйловлардан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий асослари тушунтирилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.