Самарқандда қиморхона очган маҳалла раиси ишдан олинди

Самарқандда қиморхона очган маҳалла раиси ишдан олинди

Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати Пастдарғом туманидаги «Қозоқ Найман» МФЙ раисининг қиморхона очгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Тарқалган хабарларда маҳалла фуқаролар раиснинг ўзи аҳоли учун қиморхона очиб олгани қайд этилган. «Аҳрор Арслонов ҳеч қачон маҳалла аҳлига фойдали иш қилган эмас. У «учига чиққан, маишатпараст, қиморбоз», — дейилади постда.

Мазкур ҳолат вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида маҳалла раисининг ўз хоҳиши билан ишдан бўшатиш тўғрисида ариза ёзганлиги аниқланди.

Вакиллар йиғилишининг қарорига кўра маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ваколати муддатидан олдин тугатилди. Шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Д.Гаппарова вақтинчалик маҳалла раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!