Самарқанд вилояти Иштихон туманида Lacetti ва мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг Hudud дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳолат туманнинг Одил маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Тезликни меъёридан оширган Lacetti қарама-қарши томондан йўналишида келаётган мотоциклга келиб урилган. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва 13 ёшли фарзанди тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
«Мотоцикл анча эски эди, ёруғлиги етарли эмасди, менга кўринмади. Фақатгина урилганда билдим. Ақл-ҳушим жойида, кўрганимда «обгон»га чиқмасдим. Тўғри, менда ҳам айб ўтди. Бир сония бутун ҳаётимни шунчалар ўзгартириб юборди», — деди ҳайдовчи.
У ҳозирда Иштихон тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, 16 август оқшомида мамлакат пойтахти Тел-Авив марказида бир неча минг киши йиғилиб, ҳукуматни Ғазодаги урушни тўхтатишга ва исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.