Самарқандаги мактабда содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандаги мактабда содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

2021 йилнинг 2 январь куни, тахминан, соат 00:20 да Самарқанд шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби қозонхонасининг иситиш тизимида чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Чақнаш натижасида мактабнинг қозонхона назоратчиси 50 ёшли Ҳ. тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилоят бўлимига ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бемор шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!