Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Яқинда Самарқанд халқаро технология университети фаолияти бошлангани ҳақида университет ахборот хизмати маълум қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, сентябрь ойидан университет ўзининг янги инновацион кампус биносига эга бўлади.

Замонавий услубда қурилаётган кампусда университетнинг ўсиб бораётган имкониятлари тўлиқ инобатга олинган. Айни вақтда университетнинг «Тадбиркорлик ва менежмент» ва «Ахборот технологиялари» факултетларининг бакалавриат таълим йўналишлари билан бир қаторда «Корея технология ва маданияти коллежи» ҳам ўз фаолиятини бошлаган.

Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Кампус биносининг қуриб битказилиши натижасида университетда яна «Энергетика», «Тоғ-кон саноати», «Нефть ва газ муҳандислиги», «Яшил технологиялар», «Рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат», «Саноат ва фуқаролик дизайни» ҳамда бакалавриатнинг бошқа йўналишларига ҳам талабалар қабул қилина бошлайди.

Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Замонавий университет тузилмаси ҳам фундаментал билимларга, ҳам тадбиркорликка бўлган эҳтиёжларга мослашувчанликка асосланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60 сонли Фармонига асосан Самарқанд халқаро технология университетининг ташкил этилишига ҳам айнан таълим ва ишлаб чиқаришнинг амалдаги уйғунлиги асос бўла олди.

Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Мазкур университетнинг ташкил этилиши давлатимиз раҳбари томонидан 2026 йилгача Ўзбекистонда нодавлат олий таълим муассасалари сонини камида 50 тага етказиш бўйича белгиланган мақсаднинг бир қисми ҳисобланади.

«ERIELL» компанияси бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов ҳомийлигида иш бошлаган университетнинг янги биноси қуриб битказилиши қисқа муддатларда, аниқроғи жорий йилнинг сентябрь ойига қадар якунланади. Унда замонавий, жаҳон талаблари даражасидаги кутубхона шунингдек, Тиллар маркази (Language Center), Ахборот технология маркази (IT Center), WIN Center (Samarqand-California), шунингдек, абитуриентлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Тайёрлов мактаби ва Ўзбек тили маданияти маркази каби бир қатор марказларни ташкил этиш учун тегишли аудиториялар ажратилади.

Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Кампусда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун замонавий ётоқхона биноси ҳамда уларнинг фаол ҳордиқ чиқариши мақсадида спорт иншоотлари қуриш ҳам кўзда тутилган.

Самарқанд халқаро технология университети янги инновацион кампус биносига эга бўлади

Халқаро стандартлар ва методикалар асосида пухта ишланган таълим стратегияси замонавий муҳандис кадрларни тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, кампусда яратилаётган шароитлар СХТУни Ўзбекистондаги нуфузли инновацион-технология университетлардан бирига айланишига замин яратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!