Саломлашиш бўйича турли давлатлардаги одатлар

Саломлашиш бўйича турли давлатлардаги одатлар

Саломлашишлар ҳақида олдин ҳам жуда кўп марта ёзишган. Дунё жуда хилма-хил. Яна бир бор сизни дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилаётган одамлар бир-бирлари билан қандай саломлашиши билан танишишга чорлаймиз.

Масалан, Тунисда бир-бири билан учрашиб қолган шахслар аввал таъзим қилишади, кейин эса ўнг қўлини пешанасига, кейин лабига ва сўнгра эса юрагига теккизишади. Бу ишоралар билан сиз ҳамроҳингиз билан саломлашаётиб уни ҳурмат қилишингизни, у ҳақида гапираётганингиз ва уни ўйлаётганингизни ифода этар экансиз.

Тинч океани оролларида жойлашган Тонге шаҳрида эса танишини учратиб қолганда оёқларини қоқиб, бошини қимирлатиб, бармоқларини қисирлатиб қўйишаркан.

Японияда эса дўсти билан учрашганида таъзим қилишади.

Эскимослар эса танишини учратганларида енгилгина унинг боши ва елкаларига уриб қўйишади.

Янги Гвинеяда кои-ри қабиласи бир-бири билан учрашганида ияги остини қитиқлаб қўйишар экан.

Кениянинг жанубида акамба қабиласи бўлиб, улар учрашиб қолишганларида ҳурмат белгиси сифатида бир-бирларига тупуриш одат бўлиб қолган.

Греландияликларда эса ҳеч қандай расмий саломлашиш шакли йўқ экан, шу сабабли ҳам улар учрашган вақтда “Об-ҳаво яхши” деган сўзни айтиш билан чекланиб қўя қолишаркан.

Агар классик қўл бериб кўришиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бундай саломлашиш жуда ҳам узоқ вақт олдин пайдо бўлган деб ҳисоблаш мумкин, бундай саломлашганда бўш қўлингизни узатишингиз билан унда ҳеч қандай қуролингиз йўқлигини ва сиз қаршингизда турган кишига нисбатан яхши ниятда эканлигингизни ифода этади. Ана шунақа хилма-хил ва сирли дунё бу…

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!