Салоҳнинг қайта топширган тести ҳам коронавирусни тасдиқлади

Салоҳнинг қайта топширган тести ҳам коронавирусни тасдиқлади

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ коронавирусга қарши қайта тест топширди ва шундан сўнг футболчининг вирус юқтириб олгани тасдиқланди, деб хабар беради Миср футбол ассоциацияси. Аввалроқ биринчи тестда ижобий натижа чиққани ҳақидаги хабар уюшманинг веб-сайтидан олиб ташланганди.

«Ижобий натижа Салоҳда коронавирус борлигини тасдиқлади. Барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Биринчи тест ҳам ижобий натижа берганди, аммо Миср футбол ассоциацияси ташхисни тасдиқлаш учун қайта тест олишга қарор қилди.

Мисрлик футболчининг кайфияти яхши. Муҳаммадда касалликнинг бирор аломати йўқ. Унинг учун махсус изоляция ва тиббий назорат хонаси тайёрланди», – деб ёзади ассоциация матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!