Салоҳ Англия кубоги финалида жароҳат олди, "Ливерпуль" ғалаба қозонди

Салоҳ Англия кубоги финалида жароҳат олди, "Ливерпуль" ғалаба қозонди

Англия кубоги финали доирасидаги «Челси»га қарши учрашувда «Ливерпуль» жиддий йўқотишга учради.

Баҳснинг 33-дақиқасида ливерпулликлар форварди Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Мисрлик футболчи ўнг оёғидан оғриқ сезгач, захирага олинган. Унинг ўрнига Диогу Жота майдонга тушди.

Салоҳ Англия кубоги финалида жароҳат олди, "Ливерпуль" ғалаба қозонди

Маълумот учун, учрашувнинг асосий вақтида ҳар иккала жамоа ҳам гол кирита олишмади – 0:0.

Қўшимча бўлимларда ҳам тўп киритилмади. Натижада пенальтилар сериясида эса омад "Ливерпуль"га кулиб боқди. Пенальтилар серияси: 5:6

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ЕЧЛ финали доирасида 28 май куни «Реал»га қарши майдонга тушади. Шунингдек, АПЛда чемпионлик учун кураш олиб бораётган Юрген Клопп шогирдларини 17 май куни «Саутҳемптон», 22 май куни эса «Вулверҳэмптон»га қарши баҳс кутиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!