Сал кам 3 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Сал кам 3 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ИИБ, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситасида фуқаро Ш.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 2950 кг йирик шохли мол гўштини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!