Саида Мирзиёева тўйда келинга тарсаки туширган куёвни кескин қоралади

Саида Мирзиёева тўйда келинга тарсаки туширган куёвни кескин қоралади

Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева "тўйда келинга тарсаки туширган куёв" видеоси юзасидан ўз фикрини билдирди.

У ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб шов-шувларга сабаб бўлган бу ҳодисага жамиятда турлича муносабат билдирилаётганига эътибор қаратди.

"Агар бу ҳодиса сизни ва атрофингиздагиларни ғазаблантирган, ҳайратга солган бўлса, демак атрофингизда соғлом жамоа бор. Мабодо “аёл эркакка ён босиши шарт”, “ўзи айбдор, тили узун бўлса керак” каби гапларни эшитаётган бўлсангиз, мана бу ҳақиқий фалокатдир", - деб ёзди Мирзиёева.

"Биз ҳаммамиз ривожланган, маданиятли юртда, бой ва бахтли яшашни хоҳлаймиз. Демак, ҳар биримиз аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини англашимиз ва шу қарашда қатъий туришимиз зарур", - дейилган изоҳда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!