Сафар ойи – яхшилик ойи

A A A
Сафар ойи – яхшилик ойи

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун юборилганликлари барчамизга маълум. Илоҳий таълимотда қазою қадарга имон келтириш Ислом динимиз асосларидан биридир. Шундай экан, инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни ҳам тақдирдан деб билиш, у бандага Аллоҳнинг иродаси билангина етади дейиш энг тўғри йўлдир. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича баён қилинган: “Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга имон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” ("Тағобун" сураси,11-оят).

Айрим кимсаларнинг ой, кун, жой ва одамлардан шумланиши, улардан ёмон фол очиши уларнинг нодонлигига ва Ислом таълимотидан бехабарлигига далолат қилади. Шумланишлик борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак хадис шарифларида: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайди. Улар: хасад, бадгумонлик ва иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтманг. Гумону шубҳа қилсангиз, уни хақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг!” (Абу Яъло ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисда жоҳилият ақидасидан огоҳлантириб айтдиларки: “Эътиқод юзасидан бир касалликни иккинчи бир кишига ўтиши қатъий қилинмайди, магар Аллоҳ таоло хоҳласагина ўтади. Шариати исломияда ирим қилиш йўқ, у жоҳилият қолдиқларидан бўлиб, мусулмонлар орасида тарқалган зарарли ақидадир. Вафот этган одамнинг руҳи келиб, турли жониворлар шаклида чирқиллаб туриши ҳам йўқдир. Чунки одамлар ўйлаганидек, бойўғли сайраганида ёки ин қурганда, дарахт қуриб, уйлар вайронага айланмайди, аксинча, бойўғли қуриган дарахтларни ва вайроналарни қидириб топиб, ўша жойларгагина ин қуради. Чунки унинг емиши бўлмиш сичқон ва каламушлар, одатда, худди ана шундай ерларда бўлади. Сафар ойидан ҳам ирим қилиш, шумланиш нотўғри” (Муттафақун алайҳ).

Ҳар вақт ва ҳар бир амалда Аллоҳнинг ўзига таваккул этиш зарур. Зеро, Аллоҳ таоло Қурони каримда бундай марҳамат қилади: “...Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ ўзи (ҳохлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир” ("Талоқ" сураси, 3-оят).

Ҳозирги кунда ҳам халқимиз орасида бундай бемаъни фикр ва ирим-сиримлар учраб туради. Масалан, йўлда кетаётган одам олдидан қора мушук ўтиб қолса, бир фалокат юз беради деб тушунади. Кечаси қичқирган хўрозни бехосият деб ҳисоблаб, уни сўйиб юбориш керак деб ўйлайди. Бу ишларнинг нотўғрилигини қуйидаги ҳадис исботлайди: Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вақтики хўроз қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳ таолонинг фазлини сўранг, чунки хўроз фариштани кўрганда қичқиради”. Вақтики эшакни ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан паноҳ тиланг, чунки эшак шайтонни кўрганда ханграйди”, деганлар.

Сафар ойидан шумланишга қарши фақат тушунтириш ишлари олиб бориш билан кифояланиб қолинмади, балки амалий ва намунали ишлар ҳам қилинди. Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига тамоман зид ўлароқ бу ой Исломда “Сафарул хайр” (Сафар яхшилик) деб номланди. Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид ўлароқ Исломда кўпгина ишлар айнан сафар ойида бошланди. Масжиди Набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди. Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сафар ойида сафарга чиқиб Хайбарни фатҳ қилдилар. Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. Манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида ўз қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди. Сафар ойидан шумланишни йиғиштирайлик. Билмаганларга ҳам бу ой тўғрисида ўзимиз билган исломий ҳақиқатни етказайлик.

Алҳосил, халқимиз ичида ҳанузгача бидъат-хурофот ва ирим-сиримга берилиб, сафар ойида қилинадиган хайрли ишларни бошқа ойларга кўчирадиган, бошқаларнинг фикрини чалғитиб соф Ислом таълимотидан йироқлаштириб қўяётган айрим кимсалар юқорида айтилган гаплардан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олсалар, айни муддао бўлур эди.

Халқимизда “Хайрли амаллар кечиктирилмайди”, деган ҳикматли ибора бежиз айтилмаган.

Ҳақ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоят йўлидан боришимизни, турли бидъат ва хурофотлардан эҳтиёт бўлишимизни, Ўзи рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимизни насиб айласин!

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

"Манчестер Сити" раҳбарияти: Бу икки ҳимоячи клубда қолади

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоада икки ҳимоячини олиб қолиш ниятида.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Ламин Ямал: "Бутун дунё тайёрлансин"

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал футболдаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик футболчи 5 йил ичида бутун дунёни тайёрланишга чақирди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анталяда 550 млн долларлик лойиҳа бошлагани маълум қилинмоқда

Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.

Эрон зарбаларини қайтаришда Исроилга ёрдам берган Иорданияда ароқдан заҳарланиб 9 киши ўлди

Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

Россияда кучли зилзила содир бўлди

Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

БМТ Гулнора Каримова ҳақидаги хулосани эълон қилди

Каримова фирибгарлик ва ўзлаштириш айбловлари билан судланган. БМТ унинг ҳуқуқлари, жумладан, эркинлик, адолатли суд ва айбсизлик презумпцияси бузилганини таъкидлаган.

Украиналик ҳарбий асирларни олиб кетаётган Ил-76 самолётини уриб тушириш буйруғини ким бергани аниқ бўлди

60 дан ортиқ украиналик асир бўлган самолёт 2024 йил 24 январда “Patriot” комплексининг MIM-104A ракетаси билан уриб туширилганди.

Ҳинд генерали Туркияни мамлакат душмани деб эълон қилди

Бунга Туркиянинг Ҳиндистон-Покистон қарама-қаршилигида Ислом Республикасини қўллаши сабаб бўлган.

Кеча Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида ҳарорат +43,5°C га етди.

"Президент Трамп, Путин сизнинг тинчликка эришиш ҳаракатларингиз устидан кулмоқда"

Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум ёнғинларга ва катта талафотларга сабаб бўлди

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган.

Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Курскда ҳалок бўлди

Вазирликка алоқадор “Звезда” телеканалида берилган хабарда айтилишича, Гудков 2 июл куни Курск областининг чегара ҳудудларидан бирида жанговар вазифаларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки Ўзбекистон фуқароси молиявий даромад олиш мақсадида АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланмоқда.

БМТ махсус маърузачиcи: Исроил замонавий тарихдаги энг шафқатсиз геноцидлардан бирининг масъулидир

Бу ҳақда БМТнинг оккупация қилинган фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачиcи Франческа Альбанезе билдирди.

Москва марказида ичида ФСБ ходимлари бўлган машина портлаб кетди

Маълумотларга кўра, аёл фавқулодда хизмат ходимлари етиб келгунга қадар олов эгаллаб олган машина ичида отасини чиқариб олишга муваффақ бўлган.

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Японияда бир ярим ҳафта ичида деярли 900 та зилзила содир бўлди

Ҳудуд қарийб икки ҳафтадан бери кучли силкинишлардан азият чекмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яна бонг урди

Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.

Аввал ўзи ҳибсга олинди, энди компанияси мусодара қилинмоқда...

Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.