RuTube видеохостинг сайти App Store дўконидан йўқолди

RuTube видеохостинг сайти App Store дўконидан йўқолди

Россия расмийлари You Tube ўрнини босувчи сифатида тарғиб қилаётган RuTube видеохостинг сайти App Store дўконидан йўқолди.

RuTube у олиб ташланганлигини даъво қилмоқда. «Бу Америка компаниясининг санкциялари оқибати бўлди, бунинг натижасида фойдаланувчилар учун мобил илова орқали хизматларимизга кириш қийин бўлди», — дейилади видеохостинг сайтида.

Август ойи бошидан бери россиялик фойдаланувчилар You Tube ишида катта узилишларга дуч келишмоқда: VPN хизматларисиз видеолар секин юкланади ёки умуман юкланмайди. 7 август, чоршанба куни Медуза телекоммуникация бозоридаги манбага таяниб, Россия расмийлари You Tube'ни 128 кбпс га секинлаштиришга қарор қилганини ёзди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!