Россиянинг таҳдидига қарамай, Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади — Шольц

Россиянинг таҳдидига қарамай, Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади — Шольц

Россия президенти Владимир Путиннинг ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига қарамай, Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц айтиб ўтди.

Шольцнинг фикрича, Россия президентининг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидини “қабул қилиб бўлмайди”. “Биз Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россия ва Украина ўртасида содир бўлаётган воқеалардан ташқари кескинлашувнинг олдини олиш бўйича мувозанатли, қатъий йўналишга амал қиламиз. Биз буни давом эттирамиз”, — дея қўшимча қилди Германия канцлери.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!