Франция Украинага узоқ масофали SCALP ракеталарини етказиб берганлик учун жавобгарлик даражасини англамоғи шарт. Бу ҳақда Россиянинг Париждаги элчихонаси маълум қилди.
“Франция томони бу қарорни қабул қилганлик муносабати билан у ўз зиммасига олаётган жавобгарлик даражасини англамоғи шарт”, - дейилади элчихона хабарида.
Россия элчихонаси Парижнинг бу қароридан ҳафсаласини пир бўлганини маълум қилган ва Киев режими бу қанотли ракетанинг Британия муқобилидан турар жой ҳамда фуқаролик инфратузилмалари объектларига зарба бериш учун фойдаланаётганини таъкидлаган. Натижада тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда.
Аввалроқ "Reuters" нашри Франция Украинага жами 50 та узоқ масофали SCALP ракеталарини етказиб бериши ҳақида хабар қилган эди.
"Франс Пресс" агентлигининг маълумотларига кўра, биринчи SCALP ракеталари аллақачон Украина ҳудудига олиб кирилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.