Россиядаги энг бой одам маълум бўлди. Бу "Норилск никел" кон-металлургия компаниясининг эгаси ва президенти Владимир Потаниндир.
Потаниннинг бойлиги 32 миллиард долларни ташкил этади, 2021 йил бошидан буён у 622 миллион доллар йўқотгани ва икки миллиарддан сал кўпроқ даромад олгани қайд этилган.
Рейтингда иккинчи ўринни 28,4 миллиард долларлик бойлиги билан "Новолипецк" металлургия заводи эгаси Владимир Лисин эгаллади.
Рўйхатдаги ягона аёл Татяна Бакалчук, "Wildberries" онлайн-дўконининг асосчиси ва бош директори: йил бошидан буён у ўз бойлигини 9,53 миллиардга кўтариб, 443 миллион доллар ишлаб топди.
Aввалроқ мамлакатнинг энг бадавлат кишиси 29,1 миллиард доллар бойлик билан "Северстал" директорлар кенгаши раиси Aлексей Мордашов деб топилганди. У энди учинчи ўринда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.