Россияликлар ўлим жазоси қайтарилишини хоҳлайдими?

Россияликлар ўлим жазоси қайтарилишини хоҳлайдими?

Социологик тадқиқот маълумотларига кўра, респондентларнинг 53 фоизи ўлим жазосини қайтаришни қўллаб-қувватлаган бўлса, 39 фоизи бу фикрга нисбатан салбий муносабат билдирган. 7% жавоб беришга қийналган, 1% эса жавоб беришдан бош тортган.

Айниқса, ўлим жазоси ғоясини кичик шаҳарлар, қўрғонлар ва қишлоқлардан келган респондентлар, олий маълумотга эга бўлмаганлар, шунингдек, ёши 60 ва ундан катта бўлган ёки даромади 40 минг рублдан кам бўлганлар қўллаб-қувватлаган.

Кўпинча респондентлар ўлим жазосини педофилия, қотиллик ва терроризм ҳолатларида қўллаш мақбул деб ҳисоблашган. Коррупционерлар, дезертирлар ва “давлат хоинлари”га нисбатан ўлим жазосини қўллаш сўровда қатнашганларнинг атиги 13 фоизи томонидан маъқулланган.

Тадқиқот Russian Field мутахассислари томонидан 5 апрелдан 11 апрелгача телефон орқали сўровнома ёрдамида ўтказилган. Унда Россиянинг турли ҳудудларидан, турли жинс ва ёшдаги 1631 респондент иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!