Москванинг «Локомотив» клуби сафида Россиянинг икки карра чемпиони бўлган, Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Руслан Пименов Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧ-2026ни гуруҳ босқичида тарк этгани учун танқид қилмаслик кераклигини таъкидлади.
«Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиққани сенсациями? Албатта. Улар ўзларини кўрсатишди, мундиалда қатнашишди — ҳаммаси жойида. Бу улар учун жуда катта ютуқ. Яна қачон жаҳон чемпионатига чиқишларини ҳеч ким билмайди», — деди Пименов.
Собиқ футболчининг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалда урган икки голи ҳам Россия Премьер-лигасида тўп сурган футболчилар ҳисобига тўғри келди — собиқ «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва ЦСКАнинг собиқ форварди Аббосбек Файзуллаев.
«Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги икки голини Россия Премьер-лигасида ўйнаган йигитлар урди. Улар ўз савиясини намойиш қилди, яхши ҳолатда эканини кўрсатди. Қолганлар эса янада ўсиши керак.
Ўзбекистон тезда мусобақани тарк этдими? Албатта, барчамиз қўшниларимизга мухлислик қилдик. Лекин энди йигитларни танқид қилиш... Бир ўйлаб кўринг, ҳатто Италия ҳам мундиалга чиқа олмади, саралашдан ўта олмади. Италия 12 йилдан бери жаҳон чемпионатида иштирок этмаяпти, аммо Ўзбекистон қатнашди. Бунинг ўзи катта муваффақият», — деди Пименов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Колумбияга (1:3), Португалияга (0:5) ва Конго ДРга (1:3) мағлуб бўлиб, мусобақани эрта якунлаган эди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.