Россиялик журналистлар Журналистлар халқаро федерациясидан чиқарилмоқда

Россиялик журналистлар Журналистлар халқаро федерациясидан чиқарилмоқда

Журналистлар халқаро федерацияси Россия журналистлар иттифоқини ўз сафидан чиқариш жараёнини бошлади, деб ёзмоқда Reuters.

Шимолий Европа давлатлари ЖХФни Россиянинг давлат ОАВлари Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида ишлаётганига муносабат билдирмаётганини танқид қилган эди.

Бош қароргоҳи Бруссел шаҳрида бўлган Журналистлар халқаро федерациясига 1926-йилда асос солинган. У 140 та давлатда 187 та ассоциацияларни бирлаштиради ва жаҳондаги энг йирик ОАВ ходимлари ташкилоти ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!