Жорий йилнинг дастлабки 10 кунида босқинчилар 500 дан ортиқ фаластинликни ўлдирган
Бомбаланаётган Ғазо: 462-куннинг асосий воқеалари.
Босқинчилар Дайр ал-Балоҳ, Ғазо шаҳри, Жабалия ва Нусайрат лагерларига зарба берди. Жорий йилнинг дастлабки 10 кунида босқинчилар 500 дан ортиқ фаластинликни ўлдирган. Уруш бошланганидан бери 46 006 киши шаҳид бўлди.
▪️Нацистлар кўчирилганлар яшайдиган Жабалия лагеридаги Ал-Рафия мактабига ҳужум қилишди. 4 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.
▪️Ал-Қудс бригадалари Жабалия лагерида босқинчи армиянинг машинасини портлатиб юборди. Ғазо шаҳри шарқида бир аскар ҳалок бўлди.
▪️Ғазо уруши пайтида 1600 фаластинлик оила исроиллик фашистлар томонидан бутунлай ўлдирилган.
▪️Ғарбий соҳилдаги Салфитда босқинчилар 74 нафар фаластинликни ҳибсга олди. Тулкарм, Наблус ва Женин шаҳарларида шиддатли жанглар кетмоқда.
▪️Ҳусийлар ишғол томон уч учувчисиз учиш аппаратини учирдилар. Улардан бирининг қолдиқлари босиб олинган ҳудудларнинг жанубига тушган. Уруш бошланганидан бери ҳутийлар босиб олинган ҳудудларга 40 га яқин ракета ва 320 та учувчисиз учоқларни учирди.
▪️British The Times: Қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар Ғазодаги урушга қарши намойишлар туфайли Британия университетларидаги кўргазмаларда иштирок этишни тўхтатди.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Кафр Кила шаҳрига йирик ҳужумлар уюштирди.
▪️Таиландда бедарак йўқолган исроилликнинг жасади топилди, унинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда;
▪️Рим папаси Франсиск Фаластин анклавидаги гуманитар вазиятни Исроил учун жуда хавфли ва шармандали деб атади.