Кир Стармер олти ой аввал Британия бош вазири лавозимига киришганидан бери илк бор Украинага ташриф буюриб, уруш тугаганидан кейин Британия қўшинларини тинчликпарвар кучлар таркибига киритиш имкониятини муҳокама қилади, деб ёзади Bloomberg.
Владимир Зеленский Германиядаги Рамштейн авиабазасида иттифоқчилар билан учрашувдан кейин режалаштирилган ташриф ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, британияликлар Россия билан уруш тугаганидан кейин Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш режаларига "ижобий муносабатда".
Учрашув яқин ҳафталарда бўлиб ўтиши кутилмоқда, дея аниқлик киритмоқда агентлик.
Шунингдек, Bloomberg манбасига кўра, 9 январь куни Стармер ўз уйида Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашган ва сиёсатчилар Украинада тинчликпарвар кучларни яратиш имкониятларини муҳокама қилган.
Аввалроқ Reuters агентлиги таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига таяниб, Украинадаги европалик қўшинлар сони 40 дан 100 минг кишигача бўлиши мумкинлигини, уларнинг асосий қисмини Франция, Германия, Италия, Польша ва Буюк Британия ҳарбийлари ташкил этиши ҳақида ёзган эди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Хитой Ҳинд-Тинч океани минтақасида ўз авиабазаларини мустаҳкамлаш ва жанговар самолётларини диверсификация қилиш бўйича АҚШга қараганда тезроқ ишламоқда.
Бу ҳақда у Оқ уйда ўз маъмуриятининг юқори мартабали ходимлари билан фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС” .
Чилининг Кокимбо ва Араукания ҳудудларида жойлашган миллий боғлар ўрмон ёнғинларига қарши кураш доирасида икки кунга ёпилади, деб хабар берди БиоБиоЧиле.
АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ўзгармаган ва давом этмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 10 январь куни журналистларга.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.