МДҲ давлатларидан келган мигрантлар Россия ўрнига меҳнат миграциясининг янги йўналишларини танлай бошладилар. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Демографик тадқиқотлар институти директори Мария Храмова РБК билан суҳбатда гапирди.
Храмованинг таъкидлашича, кўпроқ давлатлар хорижликлар учун янада жозибадор меҳнат шароитларини яратиш билан банд. Шу сабабли, МДҲ давлатларидан келган муҳожирлар тобора кўпроқ янги йўналишларни, жумладан, Хитой ва Европа давлатларини танлашмоқда. Храмованинг сўзларига кўра, Тожикистондан ишчилар Хитойга, Ўзбекистондан эса Европага қизиқиш билдирмоқда.
Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар учун бошқа манзиллар қаторига БАА ва Қатар ҳам киради. «Шу нуқтаи назардан, Россия муҳожирлар учун, айниқса, биз учун энг муҳим бўлган малакалилар учун курашиши керак...» деди Храмова.
2022 йилда Россияда миграция ўсиши камайди. Оқимнинг қисқаришининг асосий сабабларидан бири Россиядаги мигрантлар даромадининг камайишидир. Храмованинг сўзларига кўра, оқимнинг камайишига хорижга пул ўтказишдаги қийинчиликлар ҳам таъсир кўрсатган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.