Россияда уруш ва сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 16 та шаҳарда 157 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Россияда соат 17:00 га қадар уруш ва сафарбарликка қарши ўтказилган акцияларда 16 та шаҳарда 157 дан ортиқ киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда ОВД-Инфо.
Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Новосибирскдан бўлган — 70 киши. Томск, Иркутск ва Пермда мос равишда 21, 20 ва 12 киши ҳибсга олинган.
Москвада ҳам ҳибсга олишлар аллақачон бошланган, дея хабар беради нашр.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).