Россияда қизил икранинг нархи кескин тушиб кетди

Россияда қизил икранинг нархи кескин тушиб кетди

Россия балиқчилик хўжалиги бошқармасида (Росрыболовство) янги йил арафасида қизил икра нархи тушиб кетганини хабар қилишди.

“Бу йил Тинч океанида овланган лосос балиқлари миқдори 677 минг тоннани ташкил қилди. Бу 2017 йилга нисбатан икки баравар кўп. Россияда умумий овланган балиқ миқдори эса – 5 миллион тоннадан ошди. Бу - собиқ Иттифоқ давридан сўнг ўрнатилган рекорд!”, - деди журналистларга Росрыболовство раҳбари Илья Шестаков.

Росрыболовство раҳбари айтишига қараганда бундай юксак натижаларга эришишга балиқ хўжаликлари ва қўриқлаш органларининг самарали фаолияти сабаб бўлган. Иккинчидан сузиб юрувчи тўрлардан фойдаланиш бекор қилиниши натижасида қўриқхоналар икра қўядиган балиқларга тўлган.

Manba: sputniknews-uz.com

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!