“Роскачество” сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ текширув ўтказгандан сўнг, Labubu ўйинчоғида заҳарли моддаларнинг рухсат этилган миқдоридан ошиб кетганини аниқлади. Ташкилот баёнотида айтилишича, 13 та намунадан бирида меъёрдан юқори заҳарли модда бор эди,
Маҳсулот 53 та сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича текширилди: заҳарлилик индекси ўлчанди, ёрлиқ, мато ва тикув сифати текширилди ва токсикологик кўрсаткичларни ўз ичига олган гигиеник хавфсизлик бўйича учта гуруҳ синовлари ўтказилди.
Текширув давомида мутахассислар соғлиқ учун хавфли бўлган заҳарли модда диоктилфталатни рухсат этилган меъёрдан ошиб кетган миқдорда топдилар (меъёр 2 мг/литр, аниқланган қиймат 2,9 мг/литр).
Диоктилфталат моддасининг асосий хавфи унинг репродуктив тизим ва ривожланишга токсик таъсиридир. Бу гормонал тизимни бузади: аёл жинсий гормонлари (эстрогенлар) таъсирини тақлид қилади ёки блоклайди. Бу, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёллар учун хавфлидир. Ўғил болалар учун бу модда билан тез-тез алоқа қилиш репродуктив органларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши ва келажакда сперма сифатини пасайтириш хавфини туғдириши мумкин.
Бундан ташқари, диоктилфталат хулқ-атвор ва неврологик муаммоларга (масалан, СДВГ ривожланишига) олиб келиши мумкин.
Узоқ вақт давомида у жигар ва буйракларга токсик таъсир кўрсатади. Шунингдек, у аллергия ва терининг қичиш хусусиятини келтириб чиқариши мумкин.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи разведка хизмати Кремлга украиналикларнинг 70 фоизи Россияни қўллаб-қувватлашига, атиги 30 фоизи эса унга қарши чиқишига ишонтирган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.