Саратов вилоятида (Россия) босимнинг пасайиши газ қувурида ёнғинга сабаб бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, сабаб аномал иссиқлик бўлган, деди вилоят губернатори Роман Бусаргин.
«Сторожевка ҳудудидаги газ қувурида, дастлабки маълумотларга кўра, ғайритабиий иссиқлик туфайли босим пасайган, бунинг натижасида ёниш кузатилган», деб ёзади Бусаргин. Ёнғин маҳаллийлаштирилган ва кейин ўчирилган.
Барча фавқулодда хизматлар жалб қилинган. Ўт ўчириш бригадалари етиб келганида, баландлиги 5 м бўлган машъал ёнаётган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси 15 июнь куни Саратов вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёнғин хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди. 16 июнь куни аномал иссиқлик тўлқини кузатилади, ҳаво ҳарорати +38 даражага этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.