Россияда 15 мингга яқин уй сув остида қолди

Россияда 15 мингга яқин уй сув остида қолди

Россияда баҳорги сув тошқинлари туфайли сув босган уйлар сони 15 мингтага камайди, уларнинг аксарияти Оренбург вилоятида жойлашган, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

“16 апрель куни эрталабки ҳолатга кўра, 197 та аҳоли пункти ва 65 боғдорчилик бирлашмаларида 14 960 та уй сув остида қолган, жумладан, оғир вазият юзага келган Оренбург вилоятида 14 409 та, Самара вилоятида 181 та, Қурган вилоятида 305 та уй сув остида қолган», - деб хабар берди агентлик.

Шунингдек, 27 минг 688 та фермер хўжалиги томорқалари, 102 та паст сувли кўприк ва 79 та йўл участкаси сув остида қолган.

“Бир кун ичида 1057 та турар-жой ва 1659 та фермер хўжалиги, 11 та паст сувли кўприк ва 11 та йўл участкаси сувдан олиб ташланди”, - дея қўшимча қилди фавқулодда вазиятлар хизмати вакили.

15 апрель куни эрталаб Россиянинг 33 та вилоятининг 193 та аҳоли пунктида баҳорги сув тошқинлари оқибатида 27 993 та фермер хўжалиги томорқалари ва 15 641 та турар-жой бинолари сув остида қолди. Бундан ташқари, унинг маълумотларига кўра, 27 минг 688 фермер хўжалиги томорқаси, 102 та паст сувли кўприк ва 79 та йўл участкаси сув остида қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!