Россияда 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдиришгани маълум бўлди

Россияда 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдиришгани маълум бўлди

Красноярск ўлкасида суд маҳаллий фуқаро ва унинг вояга етмаган дўстини 12 ёшли қизни зўрлаш ва ўлдиришда айбдор деб топди, деб ёзади Новосибирск давлат телерадиокомпанияси.

Бошқарма матбуот хизматининг хабар беришича, фожиа 2020 йилда содир бўлган. 29 май оқшомида айбланувчиларнинг каттаси ўрмонда қиз болага ҳужум қилган. Эркак қизни бўға бошлаган, қиз ҳушидан кетди. Йигит ёш шериги билан биргаликда қизни зўрлаган ва кейин ўлдирган.

Шов-шувли ишни Тергов қўмитаси раиси Aлександр Бастрикин ўз зиммасига олди. Терговчилар 40 дан ортиқ одамни сўроқ қилишди, воқеа жойида ўнга яқин текширув ўтказдилар ва жиноятчилар изидан кетишди. Иккала айбланувчи ҳам ўз айбларини тан олишди.

Қотиллар узоқ йилга ҳукм қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!