Суд ёғочни қайта ишловчи «Грин Вуд» компанияси директори Сун Аннини тўрт йил манзил-колонияда жазо ўташга ҳукм қилди. Бу ҳақда Коммерсантъ хабар берди.
Тергов хулосасига кўра, у хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бинода компания ишчиларининг яшашини ташкил этган. Натижада у ерда ўтган йил январда ёнғин юз бериб, 12 киши, жумладан, 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Сун Анни икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига олиб келган ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатишда айбланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск области Асино туманидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин рўй бериб, уйнинг 208 метр квадрат майдони ёниб кетганди.
Дастлабки хабарларда ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилганди. Кейинроқ ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 11 кишига етгани хабар қилинди.
«Грин Вуд» компанияси 2011 йилда Томск области Асино шаҳрида рўйхатга олинган. Сун Анни 2019 йилдан буён унинг директори ҳисобланади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.