Россия қуролли кучлари Харьковдаги муҳим инфратузилма объектига зарба берди.
Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Игорь Терехов бу ҳақда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумда 62 ёшли эркак жароҳат олган.
"Зарар жуда катта - ва бу "бироз тузатиш ва олдинга силжиш" ҳолати эмас. Биз шаҳарни иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлайдиган тизимга жиддий зарбалар ҳақида гапиряпмиз. Ҳар бир бундай ҳужум билан иссиқлик ва электр энергиясининг марказлаштирилган таъминоти тобора қийинлашиб бормоқда. Чунки энергия тизими ҳозирда жуда оғир аҳволда: захиралар чекланган, юк энг юқори чўққисида ва ҳар қандай янги зарар дарҳол барқарорлаштириш имкониятларини "ейди", деб ёзган Терехов.
Шу билан бирга, Харьков минтақавий ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ҳужумда уч киши жароҳат олганини аниқлик киритди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари шаҳарга камида еттита баллистик ракета зарба берганини хабар қилишди. Ҳужум катта ёнғинга сабаб бўлди ва шаҳар устида қалин тутун устуни кўтарилди.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.