Бокуда Россия ва Германия сиёсатчиларининг махфий учрашуви бўлиб ўтди, у ерда, эҳтимол, «Петербург мулоқоти»нинг келажаги муҳокама қилинди — у Украинада Россия уруши бошланганидан кейин расман ўз фаолиятини тўхтатган форум. Бу ҳақда Германиянинг ARD жамоат телеканали ва Die Zeit газетаси хабар берди.
Германия Социал-демократик партиясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Ралф Штегнер, федерал канцлер идораси собиқ раҳбари Роналд Пофалла, Шимолий Рейн-Вестфалия ҳукуматида федерал ва Европа ишлари бўйича собиқ вазир, христиан-демократ Стефан Холтофф-Пфёртнер, шунингдек, "Петербург мулоқоти"нинг собиқ ижрочи директори Мартин Хоффман Озарбойжон пойтахтига келди.
Уларнинг ҳеч бири учрашувда иштирок этганини инкор этмади ва у шахсий хусусиятга эга эканлигини ҳамда ҳеч қандай давлат органи томонидан буюртма берилмагани ва молиялаштирилмаганлигини таъкидлади. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам «учрашувлар федерал ҳукумат томонидан ўтказилмагани ёки режалаштирилмагани»ни билдирди.
Учрашувда Россия томонидан Россиянинг собиқ бош вазири, «Газпром» кузатув кенгаши раиси Виктор Зубков иштирок этди. Унга Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев ҳамроҳлик қилди.
Бу камида учинчи учрашувдир. Шунга ўхшаш таркибдаги делегациялар 2024 йилда икки марта Бокуда учрашган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.