Бойқўнғир космодромидаги старт майдончаси жиддий шикастланди, энди Россия узоқ вақт давомида одамларни фазога юбора олмайди.
Бу ҳақда ракета учиришлари бўйича таҳлилчи Георгий Тришкин маълум қилди.
"Қозоғистон ҳудудида жойлашган Россия бошқарувидаги Бойқўнғир космодромида 27 ноябрда “Союз МС-28” рус космик кемаси учирилганидан сўнг, номаълум сабабга кўра 31-майдончадаги хизмат кўрсатиш кабинаси қулаб тушган", — деди таҳлилчи.
Тришкиннинг таъкидлашича, Бойқўнғирдаги 31-майдонча — Россиянинг Халқаро космик станцияга одамларни юборишга мўлжалланган ягона парвоз майдончаси ҳисобланади. Унинг фикрига кўра, “Союз” ва “Прогресс” кемаларининг Халқаро космик станцияга учирилиши номаълум муддатга қолдирилади.
Мутахассисларнинг баҳолашича, старт майдончасини тиклаш ишлари икки йилгача чўзилиши мумкин. Бироқ “Роскосмос” шикастланишлар яқин вақт ичида бартараф этилишини маълум қилган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.