Россия Ўзбекистонга маймунчечак хасталигини аниқлайдиган тестларни топширди

Россия Ўзбекистонга маймунчечак хасталигини аниқлайдиган тестларни топширди

Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган маймунчечакни аниқлаш тест тизимларини топширди, деб хабар қилди Роспотребнадзор матбуот хизмати.

Aввалроқ департамент "Вектор" маркази касаллик ҳолатларини аниқлаш учун тезкор тест тизимларини ишлаб чиқаргани ҳақида хабар берганди.

“Россия тест тизимлари Роспотребнадзор томонидан Aрманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга ўтказилди. Бундан ташқари, Роспотребнадзор мутахассислари ҳамкор мамлакатлардан келган ҳамкасблар учун маймунчечакни лаборатория диагностикаси усуллари бўйича махсус семинарлар ташкил қилади”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!